Президент Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди

Президент Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди

Қозоғистон келаси йил Минтақавий иқлим саммити ўтказиш ниятида. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуартени қабул қиларкан, шундай баёнот берилди. Учрашувда Қозоғистон ва жамғарма ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди. Ўз навбатида Мафальда Дуарте Қозоғистоннинг иқлим муаммоларини ҳал этиш йўлидаги ҳаракатини маъқуллади ва Миллий мослашиш дастурини юқори баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси