Астанада бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида «Атамекен»
Тадбиркорлар миллий палатаси ва АҚШ Савдо палатаси қошидаги Америка-Қозоғистон
амалий кенгаши стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Томонлар
келишувида саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, АСМ ва
транспорт-логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Эслатамиз, ўтган йил ноябрида Давлат раҳбарининг АҚШга ташрифи пайтида 25 миллиард
доллардан зиёд маблағ эвазига инвестиция шартномалари имзоланган. Бу
иккитарафлама шериклик ривожига қўшимча туртки берди. Жорий йилнинг биргина 4
ойи мобайнида ўзаро маҳсулот айланмаси 1 миллиард долларга тенг бўлган, 2025
йилнинг шу даври билан солиштирганда, 10 фоизга ошган.
Қанат Шарлапаев,
«Атамекен» МТП Президиуми раиси:
–
Форумда 200 га яқин компания иштирок этяпти, улар орасида технология, саноат ва
молия сектори вакиллари ҳам бор. Бугунги кунда Америка бизнеси Қозоғистонга фақат захиралар қазиб олиш учун
сармоя йўлламайди, балки ишлаб чиқариш саноатида ҳам фаол иш олиб боради.
Жефф Эрлих,
Америка Савдо палатасининг Қозоғистондаги ижрочи директори:
– Айтиш жоиз, охирги икки йилда иккитарафлама бишнес-келишувлар миқдори жадал ўсаётганини кузатмоқдамиз. Америка компаниялари ҳозирда Қозоғистонга турли-туман йўналишлар бўйича катта қизиқиш кўрсатяпти. Ва, менинг назаримда, Америка Қўшма Штатлари ҳукумати айни дамда Қозоғистонга, энг аввало, амалий ҳамкорлик назаридан туриб қарайди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

