Иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва яшил иқтисодиётдаги шериклик. Европа Иттифоқи юртимиз билан ушбу соҳалардаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр. Бундан ташқари, Брюсселда мамлакатимизда Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ижобий баҳоланди. Бу ҳақда Еврокомиссия ва Еврокенгаш вакиллари билан бўлиб ўтган икки кунлик музокара чоғида маълум қилинди. Қолаверса, тарафлар ЕИ томонидан қўшни Россияга киритилган санкцияларнинг республикага эҳтимолий таъсири ҳақида ҳам сўз юритди. Брюсселдагилар Қозоғистоннинг хавотирларини тўлиқ тушунишини, бу борада имкон қадар қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
Ержан Қазихан, Президент Девони раҳбари ўринбосари – халқаро ҳамкорлик бўйича қозоғистон президенти махсус вакили:
- Ўзингизга маълум, Қозоғистон Европа Иттифоқининг қатор мамлакатларига кўп миқдорда нефть етказиб беради. Шуни таъкидлашни истардимки, кўп векторли трубопровод стратегияси сиёсати доирасида биз учун юртингизнинг транзит-транспорт салоҳиятини кенгайтириш жуда муҳим. Денгиз чегараси бўлмаган энг йирик минтақа мамлакати бўлган давлатимиз транзит масаласида қўшниларига боғлиқ, лекин биз буни камайтиришни, халқаро бозорларга чиқиш учун кўпроқ имкониятга эга бўлишни истаймиз. Хусусан, ўрта йўлак дейилувчи Транскаспий йўналиши ҳақида айтиш мумкин, ёдингизда бўлса, Эрон йўналишидан ҳам фойдалангандик, бизда Хитой йўналиши ҳам бор. Ва албатта, умид қиламизки, Қозоғистон аввалгидек шимолий йўналишда ҳам фаолият юрита олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси