Январь воқеаларида қатнашишда гумон қилинаётган 349 шахс ҳибсда

Январь воқеаларида қатнашишда гумон қилинаётган 349 шахс ҳибсда

Биноларни талон-торож қилиш, ёндириш, қурол-яроғ ўғирлаш, давлат иморатлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум уюштиришда фаол қатнашганликда гумон қилинган 349 та шахс - ҳибсда. Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг I хизмати етакчиси ўринбосари Елдўс Қилимжанов маълум қилишича, қамоққа олинганларнинг ҳар бири айбини исботлаш учун анчагина салмоқли маълумот тўпланган.

Елдос Қилимжанов, Қозоғистон Республикаси бош прокуратураси i хизмати етакчиси ўринбосари:

– Шу кунгача 8 минтақада 30 мингдан зиёд тергов ҳаракати амалга оширилди. 4 мингдан зиёд суд-экспертиза хулосаси чиқарилди. Январь воқеаларига оид 479 та жиноий иш йўлланди ва улар бўйича 545 одамга ҳукм чиқарилди. Улардан ҳокимият вакилларига қарши куч ишлатиш, мол-мулкка зарар етказиш каби оғир жиноятларда айбланган, етказган зара ўрнини қопламаганлар, шунингдек, аввал судланганлардан 83 нафари озодликдан маҳрум қилинди.  

Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра,  фуқаролар ва бизнес субъектларидан тортиб олинган, умумий қиймати 343 миллион тенгега тенг мулк эгаларига қайтарилган. Улар орасида 12 та автомашина, 319 та маиший техника, 189 та заргарлик буюми, 286 дона уяли телефон, 550 та кийим-кечак жамланмаси, 16 миллион тенге нақд пул бор. Ички ишлар органлари оммавий тартибсизликлар вақтида ўғирланган қурол-яроғларни топиш бўйича иш олиб боряпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.