Қозоғистонлик рассом сояли портретлар чизади. Рауаж Жарилқасиновга ижодида картон, тўғри туширилган нур ва тасаввури ёрдам беради. Шунинг учун ҳам бир қарашда материаллар уюми каби туюладиган нарсадан машҳур шахслар образи шаклланади. Ушбу техника асосида яратган ишларини ёш ижодкор ижтимоий тармоқларга қўяди. Янгича шакл ва ёндашув фойдаланувчилар юрагига кириб борди, ижобий акс-садо берди.
Аммо нур ва соя иштрокидаги бундай инсталяцияциялар Рауаж ижодлидаги ягона йўналиш эмас. У бошқа материаллардан ажойиб ҳайкалчалар яратади. Шунингдек, анъанавий техникада, мойли бўёқлар ва мўйқалам билан ҳам ишлайди.
Рауаж Жарилқасинов, рассом:
– 7-8 ёшимдан расм чизаман. У вақтларда мобиль телефон, интернет, Тик-Ток ва Инстаграм каби оммавий ижтимоий тармоқлар йўқ эди, фақат телевизор кўрардик. Мультфильм ва кинофильмларни севардим, улардан илҳом олардим. Туғилган ғояларни қоғозга туширардим. Кўплар картондан ясаган нарсаларимга қизиқиш билдиради. Айнан шу ишларим улар учун қизим.
Ҳозир ижтимоий тармоқда Рауажнинг ижодини завқ билан кузатаётган 1 миллион обуначиси
бор. Рассом яқин келажакда ўз кўргазмасини ташкил этиш ниятида.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.