Қозоғистон Грузия ва Озарбайжонда денгиз терминали очади

Қозоғистон Грузия ва Озарбайжонда денгиз терминали очади

Бир неча давлатда Қозоғистоннинг ташқи денгиз терминаллари пайдо бўлиши мумкин. Дастлабкиси жорий йил апрелида Грузиянинг Поти шаҳрида очилади. Маҳаллий инвестор унинг қурилишини икки йил олдин бошлаган. Лойиҳага 30 миллион доллар маблағ сарфланган. Ўтказув қуввати йилига 120 минг контейнерга мўлжалланган. Поти портида 20 дан зиёд причал кранлари бор, 17 километрлик темир йўл мавжуд. Бу Қозоғистонни Марказий Осиёдаги асосий танзит хаби мақомига яна бир қадам яқинлаштиради. Транспорт йўлаги Қозоғистондан Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия, Қора денгиз орқали ўтади. Юклар дунёнинг исталган нуқтасига етказилади. Аксинча йўналишда эса мамлакатимиз орқали Марказий Осиё давлатларига ўтказилади. Ташқи ¤ терминаллар қуввати юкларни мамлакатимиздаги транспорт йўлакларига жалб этиш имконини беради.

Жасулан Керимбаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Бошқарма раҳбари:

- Режага кўра, Озарбайжондаги Алят, Венгрия ва Руминиядаги Констанца портларида худди шундай лойиҳалар амалга оширилади. Бу лойиҳалар бўйича музокаралар бошланган. Алят портидаги лойиҳа жорий йилда бошланиши режа қилинган. Олдимизда турган асосий вазифа – Транскаспий халқаро йўлаги қувватини бошланғич босқичда 10 миллион тоннага етказиш.

Абдумалик Сарманов таржимаси