Қозоғистон ва Буюк Британия стратегик ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Буюк Британия стратегик ҳамкорликни кенгайтиради

Сенат Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартномани ратификация қилди. Ҳужжат сиёсий ва иқтисодий ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, томонларнинг энг муҳим соҳалардаги ҳамкорликни кеенгайтиришни кўзда тутади. Шу жумладан, инвестиция жалб қилиш, энергетика, ТЭМ, рақамлаштириш, агросектор, тоғ-кон саноати, «яшил иқтисод» соҳаларида лойиҳаларни рўёбга чиқариш мўлжалланган. Қозоғистон 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш учун «яшил» технологиялар бўйича Британия тажрибасини ўзлаштириш ниятида. Бундан ташқари, келишув доирасида Британия олий ўқув юртлари филиаллари очилади, талабалар ва ўқитувчилар алмашиш, илмий ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган. Депутатлар таъкидлашича, ҳужжат икки томонлама алоқаларни янги даражага олиб чиқади. Ҳамкорлик учун узоқ муддатли пойдевор яратади. 

Геннадий Шиповских, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати

- Буюк Британия Қозоғистон иқтисодига 23 миллиард АҚШ долларидан зиёд бевосита инвестиция киритган энг йирик инвесторлардан бири. Шартнома ратификация қилиниши мамлакатнинг муқим ҳуқуқий муҳити бор, бизнес юритишда очиқлик тамойилларига риоя этилувчи мамлакат, ишончли ҳамкор сифатида нуфузини оширади. Бу эса минтақага капитал келишини кўпайтиради, Британия компаниялари ва университетлари билан бевосита алоқа боғлаш имкониятини яратади.

Қозоғистон ва Тожикистон ҳамкорликни кенгайтиради

Шунингдек, сенаторлар яна бир муҳим ҳужжат - Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик алоқалари тўғрисида шартномани ратификация қилди. У сиёсат ва иқтисоддан хавфсизлик ва гуманитар соҳагача бўлган кўплаб йўналишларни ўз ичига олади. Ҳужжат ўзаро алоқаларни иттифоқчилик даражасига олиб чиқади. Томонлар сув-энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Алоқаларни мустаҳкамлайди, Марказий Осиё дуч келаётган замонавий таҳдидларга қраши туради.

Абдумалик Сарманов таржимаси