2024 йилнинг январь-апрель ойларида Алмати иқтисодининг асосий соҳалари фаол ривожланди. Шу жумладан, транспорт хизматларида 17,5 фоиз, қурилишда
салкам 6 фоиз, алоқа хизматида 4 фоиздан кўпроқ ўсиш кузатилди. Мегаполис иқтисодиётига 360 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этилди. Йилнинг дастлабки 4 ойи
натижалари бўйича шаҳар ҳокими Ербўлат Дўсаев Президентга ҳисобот берди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаевга инфляция суръати камайгани маълум қилинди. Апрель ойида бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил қилди. Алмати ҳокими Шаҳар
транспорт қобирғасини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам
маълумот берди. Қабул
якунида Президент иқтисодни диверсификациялаш учун инвестиция жалб этиш ва инфляцияни янада камайтиришни топширди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.