АҚШ билан ҳамкорлик музокараси юритилмоқда

АҚШ билан ҳамкорлик музокараси юритилмоқда

Вашингтонда ҳар йили ўтказиладиган Америка Қўшма Штатлари ва Қозоғистон ўртасида кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик мулоқоти ташкил этилди. Унда мамлакат Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қайрат Умаров ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу иштирок этди. Томонлар қўшма баёнот берди. Дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил бўлгани эсга олинди, минтақавий геосиёсий муаммолар, хавфсизлик, энергетика ва савдо инфратузилмаларини диверсификациялаш, иқлим ва атроф-муҳитда юз бераётган ўзгаришлар муҳокама қилингани таъкидланди. Қозоғистон томони икки давлат ўртасида доимий рисоладагидек савдо алоқаларини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Дональд Лу Америка Қўшма Штатлари Қозоғистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси