Қозоғистон Президенти ЕХҲТ Бош котибини қабул қилди

Қозоғистон Президенти ЕХҲТ Бош котибини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун ЕХҲТ Бош котиби Феридуна Синирлиоглуни қабул қилди. Қозоғистон Президенти унга Минтақавий экологик саммитдаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди, майдонча Марказий Осиё ва қўшни минтақалардаги экологик муаммоларни ҳал қилишда фаол қатнашаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Суҳбатдошлар барқарор ривожланиш, иқлим ва сув захиралари бўйича фаол ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди. Давла раҳбари Қозоғистон 2010 йилги Астана декларациясида кўрсатилган тамойиллар ҳамда ЕХҲТнинг барча учта ўлчами асосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев миллий кун тартибида инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлигини кўрсатиб ўтди. ЕХҲТ Бош котиби таклиф учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Қозоғистон Марказий Осиё ва ундан ташқари иқлим масаласини илгари суришда пешқадамлигини таъкидлади. У Қозоғистоннинг ташкилот ишида фаоллигини алоҳида тилга олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси