Ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган Ҳукумат йиғилишида Қосим-Жўмарт Тўқаев шу ҳақда айтиб ўтди. Унинг айтишича, конларда нефть тугаган пайтга бориб, Манғистауда вазият ёмонлашуви мумкин. Шунинг учун, дейди Президент, ёшлар бошқа касбларни ҳам эгаллаши лозим. Айти соҳаси улар учун истиқболли йўналиш бўла олади. Дарвоқе, вилоят ҳокими Нурлан Ноғаев фикрича, Давлат раҳбари топшириқларини бажариш учун вилоят катта салоҳиятга эга.
Нурлан Ноғаев, Манғистау вилояти ҳокими:
- Бугунги кунда анъанавий соҳалардан ташқари бу тоғ-кон, нефть-газ соҳаси. Асосий эътибор туризм, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган. Маблағ республика бюджетидан ҳам, вилоят бюджетидан ҳам ажратилади. Шу билан бирга, хусусий маблағ жалб этишни режа қилганмиз. Бунда бизнинг вазифамиз технологиялар трансферини таъминлаш, фақат тоғ-кон ва бошқа соҳаларда эмас, балки айти-соҳада ҳам.
Хуршида Абдуллаева таржимаси