Қозоғистон Бутунжаҳон Банкининг рақамлаштириш ва сунъий
идрок бўйича глобал стратегиясида истиқболли ҳамкор ва аъзо давлат бўлиши
мумкин. Дастур рақамли иқтисодиётга сармоя жалб қилишга қаратилган. Бош
вазир Ўлжас Бектенов ва Бутунжаҳон Банки вице-президенти Сангбу Ким ушбу
йўналишдаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолатини муҳокама қилди.
Ҳамкорлик рақамли боғланиш ва инфратузилмани ривожлантиришни, давлат
платформаларини такомиллаштириш, маълумотларни тартибга солиш ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек,
сунъий идрок экотизимини равнақ топтиришни кўзда тутади.
Сангбу Ким, Бутунжаҳон Банкининг Рақамли технологиялар ва сунъий идрок бўйича вице-президенти:
- Биз Қозоғистонда сунъий идрок ва рақамлаштириш соҳасидаги тараққиётни кўриб, катта таассурот олдик. Ишончимиз комил, бу Қозоғистон иқтисодиёти кейинги даражага чиқиши учун тўғри ёндашув. Биз Си соҳасида кўплаб янги лойиҳа ва ташаббуслар борасида ўз юритдик, бу ЦОДлар, қишлоқ туманларида боғланишни таъминлаш, СИ борасидаги ташаббуслар. Биз Қозоғистоннинг СИга асосланган янги иқтисодиётини равнақ топтиришга кўмаклашиш учун биргаликда ишлашга тайёрмиз.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

