Қозоғистон ва Бразилия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради. Астанада икки давлат тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Анжуманда қилшоқ хўжалик вазирликлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бразилия Қозоғистон минерал ўғитлари харид қилмоқчи. Томонлар бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш, маҳсулот етказиб беришни ошириш ниятида. Айни вақтда, форумда саноат ва рақамли технологиялар каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариш тўғрисида келишиб олинди. Бразилиянинг Embraer самолётсозлик компанияси Қозоғистондаги хизматларини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқиш ниятида. Шунингдек, мамлакатнинг ички линияларида ишлаш ниятини билдирди.
Ермек Кўшербаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:
- Ўзингизга маълум, Бразилия гўшт экспорти бўйича дунё миқёсида пешқадам. Ҳамкасбим билан селекция масаласини муҳокама қилдик. Агарда бу йўналишда ҳамкорлик қилсак, Бразилия билан бирга яхши натижаларни эришамиз, деб ўйлайман.
Мауро Виейра, Бразилия Ташқи ишлар вазири:
- Қозоғистон – йирик ўғит экспортчиларидан бири, Бразилия эса озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринда. Шунинг учун бу йўналишда ҳамкорлик катта салоҳиятга эга. Бразилия ҳар йили 40 миллион тоннага яқин минерал ўғит импорт қилади. Қозоғистондан олинадиган маҳсулот ҳажмини кўпайтира оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

