Қозоғистонда бир қанча ТЭМ лойиҳаси рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда бир қанча ТЭМ лойиҳаси рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда бир қанча ТЭМ лойиҳаси рўёбга чиқарилади. Жамбил вилоятида  шамол электростанцияси қурилади. Унинг қуввати 100 мегаваттни ташкил қилади. Унга Осиё инфратузилмалар инвестициялари банки сармоя киритади. Объект қурилиши ва фойдаланишга топширилиши учун 36 миллион доллар сарфланади. Ушбу лойиҳани Хитой ва Дубай компаниялари ҳамда Европа Тараққиёт ва тикланиш банки биргаликда ишлаб чиқиш ва молиялаштириш ниятида. Яшил иқлим жамғармаси ва Тоза технологиялар жамғармаси ҳам мазкур лойиҳага ёрдам кўрсатади. Франция билан бирга эса Қозоғистон умумий қуввати 1 ГВт бўлган, энергия тўплаш тизимига эга қатор шамол электростанциялари қуриш ниятида. Лойиҳа икки босқичда рўёбга чиқарилади. Қўстанай вилоятида ҳам яна битта муқобил энергия манбаи ишга тушиши кутиляпти. Шамол электростанцияси қуввати 48 мегаваттни ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, «Казах грин» портали берган маълумотга кўра, республикада шу кунларда 130 та тикланувчи энергия манбалари объектлари бор. Улардан 46 таси шамол, 44 таси қуёш, 37 таси сув ва 3 таси биоэлектростанция.

Абдумалик Сарманов таржимаси.