Нефть бозори иштирокчилари кенгайтирилади

Нефть бозори иштирокчилари кенгайтирилади

Нефтни қайта ишлаш заводлари хомашёни бевосита қазиб олувчилардан олиши керак. Бу маҳсулот биржа орқали сотилиши, унинг ҳажмини ошириш лозим. Нефть бозоридаги вазиятни яхшилаш учун Иқтисодиётни монополиядан чиқариш комиссияси йиғилишида шундай таклифлар билдирилди. Товар гази бозорини ислоҳот қилиш учун ҳам шунга ўхшаш тавсиялар берилди. Натижада, таъминловчи компаниялар маҳсулотни бевосита ва рақобат асосида харид қила олади. Бош вазир таъкидлашича, тегишли давлат органлари бу таклифларнинг ички иқтисодиётга таъсирини ўрганиб чиқиши зарур. Умуман олганда, Алихан Смаилов биржада сотиладиган авиация ёнилғиси улушини 10 фоиздан 20 фоизга кўтариш, аэропортлар учун Очиқ осмон тартибини 3-5 йилга чўзиш, очиқ банк дастурий интерфейслари стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.