Шариатга мос биржа ноталари чиқарилди

Шариатга мос биржа ноталари чиқарилди

Astana International Exchange да илк марта ислом биржа ноталари листинги амалга оширилди. Мутахассислар таъкидлагани каби, ушбу қимматбаҳо қоғозларнинг ишлатилиш тартиби шариат қоидаларига тўла мос келади. Биржа рўйхатида уларнинг мавжудлиги инвесторлар базасини кенгайтиради, янги бозорлардаги ислом молиявий маҳсулотларига йўл очади. Экспертлар фикрича, Қозоғистон ва Марказий Осиё миқёсида ислом молиялаштириши инвестициявий воситаларига эҳтиёж юқорилиги сабабли мазкур листинг амалга оширилган.

Мадина Тукулова, «Астана» халқаро молиявий маркази ислом молияси ва бизнеси хаби раҳбари:

- Бу «Астана» молиявий маркази биржасига қарашли «Табис»  иловасидан фойдаланаётганлар учун тақдим этилган, шариат талабларига тўла мувофиқ бўлган дастлабки чакана молиялаштириш воситаси. Унинг қиймати анча арзон, демак, деярли ҳар бир Қозоғистон фуқароси уни харид қилиши имконига эга бўлади, ислом банкингида қатнашишига йўл очади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.