Қозоғистонга келган бевосита хорижий инвестициялар салкам 40 фоизга ошди

Қозоғистонга келган бевосита хорижий инвестициялар салкам 40 фоизга ошди

Ўтган йили Қозоғистонга 23 миллиард доллардан зиёд хорижй инвестиция жалб этилди. Бу эса 2020 йилдагидан 38 фоизга кўп. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, мамлакат иқтисодиётига энг кўп ҳажмда сармоя киритган давлатлар орасида Нидерландия пешқадам, АҚШ, Швейцария, Россия ва Хитой ундан кейинги ўринда. Бельгия, Буюк Британия, Корея Республикаси, Туркия ва Франциянинг ҳам улуши катта. Хорижлик инвесторлар асосан қишлоқ хўжалиги, касб-ҳунар ва илмий-техник соҳаларга, ахборот ва алоқа, электр таъминотига пул тикмоқда. Шунингдек, қайта ишлаш саноатига ҳам анчагина миқдорда маблағ киритилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.