Астанада биринчи Ислом молияси ва бизнеси форуми ўтди

Астанада биринчи Ислом молияси ва бизнеси форуми ўтди

Қурилишда ҳалол-стандартларни интеграция қилиш ҳамда комплаенс-маданиятни ривожлантиришдан тортиб, кооперация ва қўшма лойиҳаларни ишга туширишгача. Астанада бўлиб ўтган биринчи Ислом молияси ва бизнеси форумида Қозоғистонда ислом молиялаштирилишини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган меморандум имзоланди. Нигерия билан мамлакатга компанияларни жалб этиш, Ислом молияси ва бизнеси ҳамжамияти билан исломий шартлар асосида уй-жой қуриш, АХММ иштирокчилари билан йирик шартнома тузиш бўйича келишилди. Форум сессиялари сектор истиқболларига бағишланди, нотиқлар ислом банкингини йўлга қўйиш, халқаро ҳамкорлик масалаларини тилга олишди.

Мадина Тукулова, Ислом молияси ва бизнеси ҳамжамияти раиси, «Астана» халқаро молия маркази Ислом молияси раҳбари:

- Умуман олганда, дейлик, Ислом молияси Қозоғистонда юқори даражада ривожланган, бир қанча исломий молия ташкилотлари мавжуд, қонунчилик базаси шаклланган. Ҳозир биз янги босқични, қатор ислом молияси воситалари қўлланилаётганини кўряпмиз. Ўтган йили Қозоғистонда сукук-корпоратив иштирокчилари учун биринчи ислом қимматли қоғозлари чиқарилди, дастлабки исломий инвестиция жамғармалари очилди. Улар АХММ ва Қозоғистон ҳудуди ишлайди.

Форумда аёлларнинг ислом иқтисодидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Марказий Осиё, МДҲ экспертлари муваффақиятли тажриба намуналари намойиш этди.

Хумайон Дар, Кембриж Ислом молияси институти бош директори:

- Бизнинг рўйхатимизда Қозоғистон ва минтақа аёллари жуда кўп. 2018 йилдан биз WOMANI (вумен ай) ҳисоботини бераяпмиз. Аввал асосан малайзияликлар эди, лекин сўнгги йилларда Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа қўшни давлатларнинг улаши ортди.

Абдумалик Сарманов таржимаси