Қозоғистон ва Бирлашган Араб амирликлари умумий қиймати 6 миллиард долларга тенг қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга келишиб олди. Икки томонлама музокаралар давомида энергетика, агросаноат, транспорт логистикаси, фармацевтика ва молия соҳаларида биргаликда ишлашга оид ҳукуматлараро шартномалар тузилди. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Амирликлар почта хизматлари «Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги 30 йиллиги. Бирлашган Араб амирликлари тузилганига 50 йил» ҳамда «Хотира ва юбилей саналар» мавзусида почта маркалари чиқаради. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда БАА компаниялари Қозоғистонда умумий қиймати 3,5 миллиард долларга тенг 11 та йирик 11 инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси