Ҳукумат машинасозликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилди

Қозоғистонда 2028 йилгача машинасозлик маҳсулоти ишлаб чиқариш икки марта кенгайиши режалаштириляпти. Ҳукумат йиғилишида соҳани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Тегишли вазиилик берган маълумотга кўра, йилнинг 9 ойи давомида қайта ишлаш саноатидаги пешқадам соҳалардан бири бўлган машинасозликка киритилган инвестиция ҳажми 2 марта ортди ва 124 миллиард тенгени ташкил қилди. Жами 3 триллион тенге қийматга эга маҳсулот чиқарилди. Унинг деярли 40 фоизини автомобилсозлик маҳсулоти ташкил қилади. Шу кунларда мамлакатда яна бир қанча заводлар қурилиши давом этяпти. Локализацияни кенгайтириш ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш орқали соҳа янада ривожланиши режалаштирилган. Жорий йилнинг ўзида мамлакатда мультимедиа тизимлари ва автокреслолар тайёрланади. Автомобилсозлик билан би р вақтда темирйўл ва электротехник машинасозлик ривожланади. Маҳаллий маҳсулотга талаб ортиб боряпти. Лекин ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш ва янгиларини қуриш учун 600 миллиард тенге маблағ, малакали кадрлар зарур.


Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:


- Вазирлик корхоналар билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни кучайтириш бўйича ишлаяпти. Дуаль таълим дастурлари ишлаб чиқилди, тадқиқ этиляпти. Уларда назарий билимлар таълим даргоҳларида берилиши, заводларда амалий практика ўтилиши кўзда тутилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси