Қозоғистонда нақд пулсиз тўловлар ҳажми ортмоқда

Қозоғистонда нақд пулсиз тўловлар ҳажми ортмоқда

Қозоғистонда нақд пулсиз тўловлар ҳажми ортмоқда. Фуқаролар нақд пулдан фойдаланишни камайтиришди. Рэнкинг.кз портали берган маълумотга кўра, мамлакатда айланимда бўлган ҳар 10 тенгедан 8 таси нақд пулсиз кўринишда харжланади. Ўтган йили Қозоғистон ҳудудида банк карталари орқали ўтказилган тўловлар умумий ҳажми 64 триллион тенгега етди. Бу эса 2020 йилдагидан икки марта кўп. Тўловларнинг салмоқли қисми интернет ва мобил телефон орқали амалга оширилди. Шу билан бирга, аҳоли POS-терминаллардан атиги 10 триллион 700 миллиард тенге пул ечиб олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси