Қозоғистонда фуқаро авиацияси назоратдан ўтказилади

Қозоғистонда фуқаро авиацияси назоратдан ўтказилади

Қозоғистон бу жараёнда 1-тоифага киришини исботлай олса, 2025 йилдан бошлаб бевосита парвозлар йўлга қўйилади. Қозоғистон Авиация маъмурияти раҳбари Каталин Раду телеканалимизга берган эксклюзив интервьюсида таъкидлашича, бугунги кунда республикада авиация соҳаси фаол тараққиёт даврига кирди. Келгусида Марказий Осиё минтақасида пешқадамликка эришиш имкониятига эга.

Каталин Раду, Қозоғистон авиация маъмурияти бош директори:

- Сўнгги бир неча йилда ИКАО аттестациясидан ўтдик, парвоз хавфсизлиги, авиация хавфсизлиги бўйича юқори натижаларга эришдик. Айни вақтда Еврокомиссия ва EASA Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича Европа ташкилоти билан ҳамкорлик қиламиз. Техник ҳамкорлик ва техник экспертлар бўйича меморандум туздик, уларнинг мутахассислари иш кўрсаткичлари яхшиланиши учун атрофлича техник ёрдам кўрсатиш ниятида. Шунингдек, АҚШ Парвозлар хавфсизлиги агентлиги, FAA ва EASA агентликлари билан тиғиз иш олиб боряпмиз.  

Ўтган йили Қозоғистон авиакомпанияларида йўловчи оқими салкам 25 фоизга ортди. 1 миллион нафар фуқаронинг узоғи яқин қилинди. Даромад 2021 йилга нисбатан 17 фоизга кўпайди. Бу трендни сақлаб қолиш учун ўтган йили мамлакат яна бир нечта ҳаво кемаси харид қилди.  Маҳаллий авиапаркни янгилаш ишлари келгуси йилларда давом эттирилади.

Каталин Раду, Қозоғистон авиация маъмурияти бош директори:

- Пандемиядан сўнг янги ҳаво кемалари харид қилиш йўлга қўйилди, ўтган йили 120 та самолёт рўйхатга қўйилди, улардан 20 тасини иккита Қозоғистон авиакомпанияси сотиб олган. Авиация маъмурияти эса зарур барча нарсалар билан таъминлашга ҳаракат қиляпти. Жумладан, Қозоғистонда ўсиб бораётгани кузатилаётган авиация соҳасига ходимлар етказиб бериш, авиакомпаниялар ташиётган барча йўловчиларга кўзда тутилган даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш билан банд. 

Абдумалик Сарманов таржимаси