Қозоғистонлик олимлар жуда қисқа вақтда етиладиган ва қурғоқчиликка чидамли буғдой навини яратди. Унинг ҳосилдорлиги ҳам юқори. Гектарига 35 центнер ҳосил беради. Шу кунгача Шўртанди туманидаги илмий-ишлаб чиқариш маркази ходимлари 30 дан зиёд буғдой навини яратган. Минтақадаги далаларнинг 70 фоизини марказда вужудга келтирилган навлар эгаллаган.
Адилхан Бабкенов, буғдой селекцияси бўлими бошлиғи:
- У ўрта муддатда пишади. Яъни 90-95 кунда етилади. Қурғоқчилик ва турли касалликларга чидамли. Жумладан, занг касаллигига ҳам.
Абдумалик Сарманов таржимаси