Қозоғистон ва БАА технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва БАА технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Бирлашган Араб амирликлари технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Томонлар ўртасидаги асосий келишувлардан бирига кўра, юртимизда Марказий Осиёдаги биринчи суперкомпьютер кластери ишга туширилади. NVIDIA (Энвидиа) чиплари базасида рўёбга чиқариладиган лойиҳа Қозоғистон рақамли маҳсулотлар соҳасини ривожлантиради, IT-мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.


Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:


- Бу суперкомпьютер сунъий интеллект моделини такомиллаштириш, стартаплар чиқаришга ёрдамлашиш учун фойдали бўла олади. Чунки уларнинг кўп маҳсулотлари сунъий интеллект базасида ишлайди. Стартапларнинг анчаси сунъий интеллект соҳасида амалга ошириляпти. Университетлар тадқиқот ишлари олиб бориш, давлат органлари оммалашиб кетган ИИ-агентларини ишга туширишда фойдаланади.


Шунингдек, Астанадаги Smart City инфратузилмаларига учун маълумотларни қайта ишлаш маркази бунёд этилади. Лойиҳа БАА компаниялари иштирокида амалга оширилади.


Мақсат Кўшумбаев, Presight AI компанияси Қозоғистон офиси раҳбари:


- Smart City лойиҳаси шаҳарнинг рақамли нусхасини яратиш ва муаммоларни бошқаришни кўзда тутади. Яъни, бошқарув ишларини самарали мувофиқлаштириш учун барча шаҳар хизматларининг иш регламенти рақамли майдончага ўтказилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси