Ўтаётган йилда Қозоғистонда ўн бир миллион тонна дон экспорт қилинади. Бу сўнгги 10 йил ичида республика учун рекорд кўрсаткич, дейди «Қозоғистон дон уюшмаси» вакиллари. Мамлакатимиз буғдойининг асосий истеъмолчиси аввалгидек Марказий Осиё минтақаси бўлиб қолади. Хусусан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон каби мамлакатлар. Ушбу давлатларга юртимиздан беш миллион тоннага яқин ҳосил жўнатилиши режа қилинган. Бундан ташқари, Хитой ҳам маҳаллий маҳсулотимизнинг доимий харидори саналади. Осмоности юрти уч миллион тоннага яқин дон сотиб олиш ниятида. Ҳосилнинг қолган қисми бошқа мамлакатларга етказилади. Дарвоқе, Қозоғистонда дон экспортидан триллион тенгега яқин даромад олиш кўзланган. Республикамизда дон йиғим-теримига келадиган бўлсак, бу тадбир сентябрь ўрталарида бошланади. Жами бўлиб, 14 миллион тоннача буғдой ҳосили олиниши режа қилинган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси