Ў. Бектенов ва Л. Цян алоқаларни кенгайтиришни муҳокама қилди

Ў. Бектенов ва Л. Цян алоқаларни кенгайтиришни муҳокама қилди

Қозоғистон Хитойга экспортни 180 товар тури бўйича 1 миллиард 600 миллион долларга кенгайтиради. Шу жумладан, юқори қўшимча қийматга эгаметаллургия, нефть-химия, озиқ-овқат, машинасозлик ва қурилиш соҳасига оид маҳсулотлар юборилади. ХХР Давлат кенгаши Раҳбари билан олиб борилаётган музокараларда Қозоғистон Бош вазири шундай баёнот берди. Ўлжас Бектенов Ли Цянь билан фаол ривожланаётган савдо-иқтисодий алоқаларни муҳокама қилди.  Жорий йилнинг 9 ойида товар айланмаси 33 миллиард долларни ташкил қилди. Шу жумладан, агросаноат мажмуасида томонларнинг ўзаро савдоси 6 фоизли ўсиш кузатилди. Томонлар Осмон ости мамлакати бозорига чиқиш учун яна бир қанча корхоналарни аккредитациялаш масаласини кўриб чиқди. Логистика секторининг ҳам истиқболлари юксак. Контейнерларда юк ташиш бўйича Сианда Қозоғистон логистика маркази очилиши ортидан «Хитой  – Европа – Хитой» йўналишида транзит юк ташиш 24 марта ортди. Бу давр ичида Ўрта йўлак орқали юк ташиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23фоизга ортди ва 3 ярим миллион тоннани ташкил қилди. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 10 миллион тоннага етиши кутиляпти. 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Хитой Қозоғистоннинг йирик савдо ҳамкори. Ўтган йили товар айланмаси 32 фоиза ортди. Олий даражада қўйилган топшириқларга кўра яқин келажакда ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичларини яна икки марта юксалтириш ниятидамиз. Қозоғистон ва Хитой муносабатлари дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган. Биз барча соҳаларни ўз ичига оладиган стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришда давом этамиз.

Ли Цян, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири:

- Хитой ва Қозоғистон  ўзаро дўст ва қўшни мамлакатлар. Бизни умумий узунлиги 1 минг 700 километрли сарҳадлар ўзаро боғлайди. Дипломатик алоқалар ўрнатилганидан кейинги кечган 30 йил давомида давлатлар яхши қўшничилик, дўстлик ва тенгликка асосланган ўзаро фойдали ҳамкорлик ташкил этилди. Икки давлат раҳбарларининг стратегик раҳбарлиги остида сўнгги йилларда муносабатларга янги эпкин берилди ва юқори даражада барқарор ҳар томонлама стратегик ҳамкорликка эришилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.