Бирлашган Араб амирликлари – Қозоғистоннинг асосий ҳамкорларидан бири. Ўтган йили ўзаро товар айланмаси 257 ярим миллион долларга етди. 2005-2023 йилларда ушбу мамлакатдан юртимизга 4 миллиард 100 миллион доллар бевосита инвестиция жалб этилган. 442 та қўшма корхона ишлаб турибди. Томонлар қиймати олти ярим миллиард долларга тенг лойиҳаларни рўёбга чиқаряпти. Шулардан бири – Жамбил вилоятидаги йиллик қуввати 1 гигаваттга тенг шамол электр станцияси қурилиши. Келажакда қўшимча 600 мегаватт ишлаб чиқариш имконияти бор. Йўл харитасига кўра станция 2029 йилда ишга тушади. Қурилиш туфайли минг нафардан зиёд иш ўрни яратилди.
Рүстем Қидирбеков, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Тикланувчи энергия манбалари департаменти директори ўринбосари:
- Инвестициявий иқлим яхши бўлгани сабабли Қозоғистонда стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида қарор қабулланди. 2024 йилнинг ноябрь ойида Озарбайжонда ўтказилган КОП конференциясида лойиҳа юзасидан Қозоғистон Энергетика вазирлиги ва MASDAR компанияси ўртасида Инвестициявий шартнома имзоланди. Унга кўра лойиҳага қўйиладиган талаблар белгилаб олинди. Инвесторлар шамол қувватини аниқлаш бўйича ишларини якунлаши билан қурилишга киришади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

