Ўн ой ичида салкам 75 миллион тонна нефть қазиб олинган

Ўн ой ичида салкам 75 миллион тонна нефть қазиб олинган

Ўн ой ичида Қозоғистонда салкам 75 миллион тонна нефть қазиб олинган. Бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаевга мамлакат Энергетика вазири ахборот берди. Алмасадам Сатқалиев, шунингдек, Давлат раҳбарига ўтган вақт давомида нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11 миллион тоннага, газ қазиб олиш – 48 миллиард кубометрга, уран олиш – 15 минг тоннага етганини маълум қилди. Умуман, электр энергияси ишлаб чиқариш 93 ярим миллиард кВт соатга тенг бўлган. Қолаверса, Алмасадам Сатқалиев миллий электр тармоқларини ривожлантириш ва мамлакатни газлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Президент республикада энергетик инфратузилмани модернизация қилишни алоҳида назоратда тутишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.