Қозоғистон Президенти Олимпиада ва Паралимпиада байроқдорларига Давлат байроғини топширди

Қозоғистон Президенти Олимпиада ва Паралимпиада байроқдорларига Давлат байроғини топширди

Қозоғистон Президенти Қишки Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари байроқдорларига Давлат байроғини топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Италияда ўтказиладиган тўрт йилнинг энг муҳим беллашувлари аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Олимпиада ўйинларида 40 нафар атлетимиз қатнашади. 10 та спорт турида маҳоратини кўрсатади. Президент таъкидлашича, спортчилар бу имкониятни қўлга киритиш учун катта йўл босиб ўтди. Халқаро ареналарда улкан ютуқларга эришди, 17 та олтин, 31 та кумуш ва 21 та бронза медаль олишди. Давлат раҳбари таъкидлашича,  Қозоғистон ҳозирча Паралимпиада ўйинларига 10 та лицензия олди. Лекин кейинги кунларда мазкур рақам ортиши мумкин. Миллий терма жамоа вакиллари дунёнинг энг кучли спортчилари тўпланадиган Қишки Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига сидқидилдан ҳозирланди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сиз катта ишларни амалга оширдингиз, шу туфайли беллашувларда қатнаша оласиз. Олимпиада чемпиони бўлиш ҳар бир спортчининг орзуси. Бу мақсад сари охирги қадамни қўйиш имконига эгасиз. «Мамлакат ишончи улкан масъулият!» Ҳаракатингиз самара беришига, ғалаба билан қайтишингизга ишонамиз. Халқимиз сиз учун жон куйдиради. Омад ва ғалаба тилайман! Осмон рангли байроғимиз ҳилпирайверсин!

Абдумалик Сарманов таржимаси