Қозоғистон ва
Монголия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалара ижобий динамика кузатиляпти. Икки
давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йили 124 миллион долларни ташкил этди, 2025
йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 74 миллион долларни ташкил қилди. Айни
вақтда, Қозоғистоннинг Монголияга экспорти 71 миллион долларга етди. Асосан
қайта ишланган товарлар ва ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериляпти. Қозоғистон
— Монголия тадбиркорлик кенгашининг иккинчи йиғилишида ҳар икки давлатдан 50
тача компания қатнашди. Монголия томони қатор янги таклифлар билан келди. Экспертлар
таъкидлашича, металлургия, логистика ва туризм соҳаларида ҳамкорлик салоҳияти
катта. Йиғилиш давомида учта меморандум имзоланди.
Мурат Қаримсақов,
Қозоғистон Ташқи савдо палатаси бошқаруви раиси:
- Янги йўналишлар
қаторига агросаноат мажмуасида ҳамкорлик қилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
қайта ишлаш, «яшил энергетика» ҳам киради. Туризмни ривожлантиришга катта эътибор
қаратилди. Қозоғистон ҳам, Монголия ҳам бундан манфаатдор. IT-савдо ва
рақамлаштириш ҳам эътиборда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

