Қозоғистонда саноат грантлари йўлга қўйилади

Қозоғистонда саноат грантлари йўлга қўйилади

Қозоғистонда саноат грантлари йўлга қўйилади. Улар республикада саноат ривожланишига хизмат қилади. Қўллаб-қувватлашнинг янги воситаси асбоб-ускуналарни модернизациялаш ва харажатларни биргаликда молиялаштириш орқали янги корхоналар яратишни кўзда тутади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбит Атамқулов бу ҳақда Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соати давомида баёнот берди. Унинг айтишича, натижада бир неча йўналишда Қозоғистон саноати рақобатбардошлиги ортади. Шу жумладан, саноатлаштириш харитасида янгича ёндашувлар вужудга келади. Инвестиция жалб қилиш учун эса ихтисослаштирилган ягона харита ташкил қилинади. Мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва бутловчи қисмларни божхона тўловларидан озод қилиш имконини берувчи стратегик маҳсулот рўйхати ишлаб чиқилади. Қозоғистон маҳсулотини қўллаб-қувватлаш учун «мамлакат ички қиймати» тушунчаси киритилади. Шунингдек, ўрта ва юқори даражада қайта ишланган 4 мингдан зиёд устувор товарлар рўйхати тузилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.