ЕОТБ прогнози яхшиланди

ЕОТБ прогнози яхшиланди

Евроосиё Тараққиёт банки таҳлилида янги прогноз берилди. Аналитиклар фикрича, иқтисодиётни диверсификациялаш ташаббуслари, инвестициялар, ишлаб чиқариш қувватлари ошиши шундай натижага олиб келади. Халқаро молиявий ташкилотда таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар кутилаётган нефть баҳоси пасайиши туфайли юзага келадиган салбий оқибатларни бартараф қилиш учун етарли. Тенгиз конида модернизация қилинган қувватлар тўла ишга туширилиши иқтисодий ўсиш учун асос бўла олади. Бунга 2024 йилда эришилади. Пул-кредит соҳасини тартибга келтиришда енгилликлар кредит бериш ва иқтисодий фаолликни оширишга олиб келади. Жаҳон иқтисодиёти рецессиядан чиқиши оқибатида экспорт ҳам ортади. Бундан ташқари, ЕОТБ Қозоғистонда инфляция пасайишини кутяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси