Қозоғистон Бош вазири ва ОПЕК бош котиби нефть соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон Бош вазири ва ОПЕК бош котиби нефть соҳасида ҳамкорлик қилади

Қозоғистон ОПЕК+ доирасида ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Республика Бош вазири Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти Бош котиби билан учрашувда шундай баёнот берди. Ўлжас Бектенов ОПЕКнинг жаҳон бозорида барқарорликка таъминлашдаги аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Нефть қазиб олувчилар ва экспортчиларининг ташкилот доирасидаги ҳамкорлиги эҳтимолий салбий оқибатларни юмшатиш ва бозордаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Ҳукумат раҳбари мамлакатимиз ташкилот тамойилларини қабул қилишини ва, шу жумладан, ихтиёрий шаклда чекловларга розилик билдиришини кўрсатиб ўтди. Ҳайтам ал-Ғайс ўз навбатида Қозоғистоннинг «қора олтин» бозорида нархларни белгилашдаги кўрсатаётган таъсирини таъкидлади. Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистон  2016 йилдан буён OPEC+ шартномасига аъзо. Мамлакатда 90 тадан зиёд ташкилот нефть қазиб олиш билан шуғулланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси