Қосим-жўмарт тўқаев, қозоғистон республикаси президенти:
- Туркия Республикасида юз берган кучли ер қимирлаши оқибатида кўплаб одамлар вафот этгани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан тингладим. Ушбу оғир кунларда Қозоғистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оиласига, қардош турк халқига чуқур ҳамдардлик билдираман, дейилади телеграммада.
Давлат раҳбари Қозоғистон ҳар қандай зарурий ёрдамга тайёрлигини маълум қилди. Эслатамиз, 7,4 балли зилзила Газиантеп шаҳри яқинида юз берди. Ер қимирлаши Анқара ва бошқа йирик шаҳарларда, шунингдек, Сурия ва Ливанда ҳам сезилган. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиянинг ўнта вилоятида 284 одам ҳалок бўлган, 2 минг 320 одам жароҳатланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси