Нур-Султонда бўлиб ўтаётган «Астана формати» иштирокчилари кун тартибидаги асосий мавзу - Сурия заминидаги вазият ва Женевада Конституциявий қўмита ишини тиклаш. Журналистларга берган интервьюсида Сурия бўйича Россия президенти вакили Александр Лаврентьев шуни таъкидлади. Қолаверса, у Сурия демократик кучлари ва Дамашқ ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйиш жуда зарурлигига урғу берди. Бундан ташқари, шу кунгача жангарилар қўл остида қолаётган Ат-Танфа туманидаги нохуш вазият масаласи ҳам жуда муҳимлигича қолмоқда.
Александр Лаврентьев, Сурия бўйича россия федерацияси президенти вакили:
- Биз дунё ҳамжамиятига йўналтиришни истаган асосий аниқ сигнал Сурияга максимал босим ўтказиш, Сурия халқини оммавий жазолаш сиёсатидан воз кечиш, барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирларга кўчиш, иқтисодиётни тиклаш зарурлиги. Шу тариқа, фикримизча, энг аввало Сурия халқи бошидан ўтказаётган қийинчиликлар камаяди.
Таъкидлаш лозимки, бугун учрашув иштирокчилари ўртасида ёпиқ муҳокамалар ўтказилади. Айтмоқчи, улар орасида Сурия бўйича Бош котиб элчиси Гейр Педерсен, қуролли мухолифат вакили Аҳмад Тома, шунингдек, кафил давлатлар – Эрон, Россия, Туркия делегатлари бор. Кузатувчилар сифатида БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари иштирок этяпти. Эртага икки ва уч томонлама маслаҳатлашувлар, Сурия томони ва кузатувчилар билан контактлар ўтказилиши кўзда тутилган. 9 июлда маслаҳатлашувлар давом этиши ва Пленар йиғилиш ўтиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Астана формати учрашувлари майдончасида зўравонлик билан тутиб турилган одамлар бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси