Хорижлик экспертлар Қозоғистоннинг халқаро хавфсизлик, ядровий қуролсизланиш ва бу қуролни тарқатмаслик ишига
қўшаётган ҳиссасини юқори баҳоламоқда. Эслатамиз, бундай фаолият Қозоғистон ташқи сиёсатида устувор ўрин тутадиган йўналишлардан
бири.
БМТ Бош ассамблеяси раиси
Чаба Кереши глобал антиядро ҳаракатидаги фаоллиги учун мамлакатга
миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у барча давлатлар учун ядро синовларини
ҳуқуқий жиҳатдан тақиқлашга чақирди. Япониянинг Тинчлик масалалари бўйича
халқаро ҳамжамияти мутахассисларининг таъкидлашича, мамлакатнинг кўплаб ядро
қуролига қарши ташаббуслари халқаро даражада қўллаб-қувватланди. Қозоғистон бу
борада ишларини давом эттиради.
Хироцугу Тэрасаки, Тинчлик ва глобал муаммолар бўйича SGI ташкилоти бош директори:
- Қозоғистон ядро қуролига қарши фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва илгарилатиш бўйича халқаро саҳнада асосий ўрин
эгаллайди. Биз ядро синовлари
қурбонларига ёрдам кўрсатиш, ядро қуролини тарқатмаслик ва маърифий
ишларда Қозоғистон билан бирга фаолият юритамиз. Қуролни тарқатмаслик тўғрисида
шартнома бор, унинг доирасида ишчи гуруҳ мавжуд. Гуруҳга жорий йилда Қозоғистон
раислик қилади, яхши янгиликлар кутмоқдамиз.
Ҳозир Қозоғистон ядро синовлари қурбонларига ёрдам жамғармасини ишга
тушириш устида фаолият юритмоқда. Бу ишда Ядро қуролини тақиқлаш шартномасига
аъзо ҳамкорлик ёрдам бераётир. Республика Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлашича, кузда
Нью-Йоркда ўтказиладиган Шартнома аъзолари иккинчи конференциясида ташкилотнинг
ишлаш механизмлари тасдиқланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.