Қозоғистон ва
Туркманистон ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилади ва рағбатлантиради. Мажилис
ўтган йилнинг октябрида Ашхободда имзоланган тегишли ҳукуматлараро шартномани
ратификаиця қилди. Ҳужжат Сенатга
юборилди. Ундан асосий мақсад — хорижий сармоя келишини рағбатлантириш ва
инвестиция учун қулай шарт-шароит яратиш. Бунинг учун ҳар икки томон
инвесторлари киритган маблағ адолатли ва тенг ҳуқуқли тартибдан фойдаланади,
иккинчи давлат ҳудудида тўла муҳофазаланади. Бундан ташқари, тадбиркорлик
инвестициявий баҳсларни миллий суд ёки халқаро арбитраж орқали ҳал этиш
имкониятига эга бўлади. Ташқи ишлар вазири ўринбосари
таъкидлашича, ҳужжат айни вақтда турли
фавқулодда вазиятларда ҳам инвесторларга кафолатлар берали. Алибек Қуантиров
Қозоғистон маблағи инвестиция қилиниши кўзланаётган мазкур Марказий Осиёнинг
энг салмоқли мамлакатларидан бири иқтисодининг асосий соҳа ва секторларини
кўрсатиб ўтди.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:
- Мазкур шартномага кўра қамраб олинадиган
асосий соҳалар: энергетика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма лойиҳалари ва ишлаб
чиқариш. Шу жумладан, Қозоғистон бугунги кунда туркман газини импорт қилишга
тайёр. Мавжуд газопроводларни кенгайтириш, Туркманистон Республикасидаги газ
конларини кенгайтириш лойиҳалари шу билан боғлиқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси

