Қозоғистон ҳукумати қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон ҳукумати қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон миришкорларига давлат ёрдами берилади. Ҳукумат жорий йилдаги об-ҳаво инжиқликларидан жабрланганлардан буғдой харид қилиш учун 31 миллиард тенге ажратди. Шу жумладан, 350 минг тонна 4 ва 5 класс ҳамда классларга тўғри келмайдиган буғдой сотиб олинади. Эслатамиз, бу ҳақда Давлат раҳбари топшириқ берган. Шу билан бирга, республиканинг 17 миллион гектаридан дон ҳосили йиғиб олинди, 16 ярим миллион тонна дон йиғиб олинди. Шу жумладан, 11 миллион тонна буғдой янчилди.Бу эса ички бозорни таъминлаш, дон ва ун экспорт қилиш имкониятини беради. Эслатамиз, 2023 йилда агросаноат мажмуасига салкам ярим триллион тенге субсидия сарфланди, шу жумладан, захирадан зироатчилик ва чорвачиликка 60 миллиард тенге ажратилди. Республика бюджетидан «Овул омонати» дастурини рўёбга чиқариш мақсадида йил давомида 100 миллиард тенге йўналтирилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.