Шакарим ҳақидаги асар украин тилига таржима қилинди

Шакарим ҳақидаги асар украин тилига таржима қилинди

«Шакарим» асари украин тилида чоп этилди. Киевда таниқли қозоқ шоири ва файласуфи Шакарим Қудайбердиевга бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди. Асар муаллифи – тарих фанлари доктори, академик Ерлан Сидиқов. Ўз асарида у Шакарим ҳаёти ҳақида батафсил маълумот берган. Эслатамиз, муаллиф асари аввал қозоқ, рус, хитой, турк ва инглиз тилларида чоп этилган.

Ерлан Сидиқов, китоб муаллифи, тарих фанлари доктори, л.н.гумилёв номли евроосиё миллий университети ректори:

- Олимлар ташаббуси билан бу китоб украин тилига ўгирилди. Бугун биз Тарас Шевченко номли Киев университетида асар тақдимотини ўтказяпмиз. Бундан ташқари, мазкур асар Львов университетида ҳам тақдим этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси