EGOV MOBIL иловасига фақат биометрия орқали кириш мумкин

EGOV MOBIL иловасига фақат биометрия орқали кириш мумкин

Эндиликда eGov Mobile иловасига фақат биометрия ёрдамида кириш имкони бор. «Миллий ахборот технологиялари» ҲЖ матбуот хизмати маълум қилишича, бунинг натижасида авторизация жараёни соддалашади. Бунинг учун Digital ID орқали видеоидентификация қилиш ҳамда Электрон рақамли калит олинса бас. Илова янгиланиши оқибатида унда бажариладиган ишлар ҳажми ортади, қозоғистонликларнинг шахсий маълумотлари яхшироқ муҳофаза қилиади. eGov Mobile мобиль иловасида 400 га яқин давлат хизматлари бор. Ҳар ойда 2,5 миллион фуқаро улардан фойдаланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.