Давлат раҳбари Ўқувчилар саройига борди

Давлат раҳбари Ўқувчилар саройига борди

Астанада 2029 йилгача 15 та замонавий Ўқувчилар саройи очилади. Улардан 5 тасининг қурилиши тез кунларда бошланади. Янги болалар марказига ташриф буюрган Қозоғистон Президентига шундай маълумот берилди. Бино шаҳарнинг чап соҳилида жойлашган. Беш қаватли замонавий иморатда бир вақтнинг ўзида 5-17 ёшдаги 700 нафар бола шуғулланиши, 60 дан зиёд тўгарак ва спорт секцияси фаолият кўрсатиши мумкин. Шунингдек, техник ижод, декоратив-амалий санъат, ижтимоий фанлар, мусиқа, хореография билан шуғулланса бўлади. 7 минг 500 квадрат метр майдонда тўлиқ жиҳозланган кабинетлар, бассейн, мажлислар зали, фото ва подкаст-студиялар мавжуд. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев марказдаги кабинетларни кўриб чиқди, ўқитувчилар, болалар ва ота-оналар билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари ҳар бир шаҳар ва туманда шундай марказлар ташкил қилиниши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Президент Астанадаги саноат объектларига ҳам ташриф буюрди. Зирҳланган ғилдиракли техника ишлаб чиқариш ва модернизациялаш заводида бўлди. У мудофаа саноатига ихтисослашган компаниялар ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақирди. Ушбу соҳа ўсиш истиқболларига эга эканлигини алоҳида таъкидлади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.