Қозоғистон Ҳукумати ислоҳотларни жадаллаштиради

Қозоғистон Ҳукумати ислоҳотларни жадаллаштиради

Қозоғистон Бош вазири Давлат раҳбари куни-кеча ташкил қилинган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида берган  топшириқларини бажариш бўйича йиғилиш ўтказди. Ўлжас Бектенов таъкилашича, янги Конституция иқтисоднинг сифат ўзгаришлари жадаллашишига эътибор қаратади. Устувор йўналишлар сифатида аҳоли даромадини ошиши, инфляция пасайиши ва реал секторга ёрдам масаласи кўрилади. Миллий банк билан бирга инфляцияни 9-11 фоизга тушириш кўзда тутилган. 1 майгача 2026-2029 йилларда аҳоли даромадини ошириш режаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, EGov Business майдончасида ягона дарча тамойили остида бизнесга ёрдам берилади. Давлат бошқарувини рақамлаштириш ва СИ-ечимлар жориш этишга алоҳида эътибор берилади. Ўлжас Бектенов KazLLM тил моделидан самарали фойдаланиш, Aitu мессенжерини такомиллаштириш, тошқин ва ёнғин хавфидан огоҳлантирувчи Tasqyn ва Talsim тизимларини бирлаштиришни топширди. Бош вазир бошқа топшириқлар ҳам берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси