Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапур Президенти билан музокара ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапур Президенти билан музокара ўтказди

Сингапур Астананинг синалган ҳамкори. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари ривожланиб боряпти, бу кўрсаткич яқинда 2 миллиард долларга етади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнам билан учрашувда бу ҳақда маълум қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, мамлакатимиз икки томонлама алоқаларда янги саҳифа очиш ниятида. Қозоғистон энергетика, ўта муҳим хомашёни қайта ишлаш, инфратузилмалар, рақамли иқтисод, логистика, таълим соҳасини ривожлантиришда ҳамкорликдан манфаатдор. Тарман Шанмугаратнам Қозоғистон ва Сингапур ўртасидаги алоқаларни юқори баҳолади.

Давлат раҳбари Сингапур Бош вазири билан иқтисодларимизнинг бир-бирини тўлдириши ҳақида гаплашди. Лоуренс Вонг таъкидлашича, унинг давлати АСЕАН мамлакатлари билан танишишда Қозоғистон учун гид вазифасини бажара олади. Ўз навбатида республикамиз Сингапурнинг Марказий Осиё билан яқинлашишида ёрдам бера олади. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи давомида турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 6 та ҳужжат имзоланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.