Икки йилдан буён Қозоғистонда уй-жой қимматлашяпти. Янги қурилган уйларда ҳар квадрат метр уй-жой нархи январдан буён 15 фоизга кўтарилди. Шу каби ҳолат кўпчилик шаҳарларда кузатиляпти. Ўсиш суръатлари бўйича иккиламчи уй-жойлар ҳам ортда қолмаяпти.
Айни вақтда, уй-жой нархининг ўсиши харидлар сонининг камайишига олиб келди. Мутахассислар ҳисобига кўра, апрель ойида 52 минг уй сотилган. Бу эса март ойидагидан 22 фоиз кам. Уй-жойга талаб сусайишининг яна бир сабаби – пенсия жамғармаси талабларининг кучайтирилиши. Биринчи кредит бюроси аналитиклари фикрича, келгуси ойларда сотишлар ҳажми пасайиши кузатилади.
Даниэль Хасанов, кўчмас мулк бўйича мутахассис, Нур-Султон шаҳри:
- Март ойидан нархларнинг анча ошиши кузатилди. Маслаан, биз Лесозаводда бир хонали квартирани 10 миллион тенгега харид қила олардик. Ҳозир улар 12 миллионга сотиляпти. 2 миллион тенгега қимматлашди. У оддий туманлардан бири, лекин ушбу ҳудудда ҳам қимматлашиш кузатилди. Республика миқёсида олсак. Бир хонали шинам квартира 14 миллионга сотилган бўлса, ҳозир 16 миллионга ҳам топиш қийин. Юқори классдаги уйлар баҳоси янада баланд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.