Қозоғистон  агросаноат маҳсулотлари экспортини кенгайтирди

Қозоғистон  агросаноат маҳсулотлари экспортини кенгайтирди

Қозоғистон  агросаноат маҳсулотлари экспортини кенгайтирди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумоти бўйича, ярим йил якунига кўра 5 фоизли ўсиш қайд этилган. Бу эса 2 миллиард 700 миллион доллардан кўпроқ дегани. Шу жумладан, бир ярим миллиард долларга зироатчилик маҳсулоти сотилган. Биринчи ярим йилликда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 1 миллиард доллардан ошди. Хорижга чиқарилаётган ун, кунгабоқар ёғи, зиғир уруғи, арпа ва буғдой илғор бешликни ташкил қилади. Қозоғистон Хитой бозорини ўзлаштира бошлади. Шаньдун вилоятига бир ярим минг тонна буғдой жўнатилди. Таъкидлаш лозимки, Шаньдун Қозоғистон билан савдо айланмасининг ҳажмига кўра Синцзянь-уйғур мухтор тумани, Пекин ва Ганьсудан кейинги ўринда туради. Ўтган йили бу ҳудуд билан 2 миллиард доллар ҳажмида маҳсулот алмашинилди. Республика Хитойга йилига 1 миллион тонна дон, шунингдек, совутилган гўшт маҳсулотларини етказиб бериш ниятида.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.