Пойтахтда бошланган
Президент телерадиокомпаниясининг «Хроникадан келажакка» кинолекторияси ҳудудларда
давом этди. Қизил Ўрдада томошабинларга «Орол» ҳужжатли фильми намойиш этилди. Муаллифлар бош қаҳрамон Кунтуған Турғанбаев тақдири орқали
Орол тарихи ва минтақада сўнгги ўн йилликларда юз берган ўзгаришларни очиб
беради.
Нурлибай Улиқпанули, томошабин:
- Жуда яхши суратга олинган. Оддий балиқчи - унинг
тақдири, ҳаёти орқали ярим соат ичида бизга жуда кўп нарсани етказишди. Орол
денгизини тиклаш масаласи Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг алоҳида назорати остида, бу, албатта, умид бағишлайди.
Томошабинларга
тақдим этилган яна бир картина - "Бурч." У 2024 йилдаги кенг кўламли
сув тошқинига қарши курашга бағишланган. Фильм баҳорги сув тошқинлари
оқибатлари қисқа вақт ичида қандай енгиб ўтилганини кўрсатади. Янги уйлар
қурилди, инфратузилма тикланди. Томошабинлар таъкидлашича, ўшанда шахсан давлат
раҳбарининг назорати остида сув тошқини оқибатлари муваффақиятли бартараф
этилган.
Кинолектория
Туркистон, Чимкент ва Тарозда давом этди. Ушбу шаҳарлардаги кино
ихлосмандларида «Travel Kazakhstan»
ва «Бақувват ҳамкор» ҳужжатли
фильмлари катта таассурот қолдирди. Биринчиси мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти,
иккинчиси эса Қозоғистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида. Шу тариқв,
томошабинлар ҳужжатли хроника билан реал воқеалар ва одамлар тақдири орқали
ҳикоя қилинган мамлакат тарихи сифатида танишадилар.
Динмухаммед
Қудайберген, томошабин:
-
Фильм жуда яхши таассурот қолдирди. Менга ёқди. Қозоғистон ҳужжатли фильмлари
янги босқичга кўтарилаётгани қувонарли. Фильмда ҳар бир деталга эътибор
қаратилган. Қаҳрамонлар образи яхши очилган. Ҳужжатли кино яратишда чекловлар
йўқлигини тушундим.
Эслатамиз,
«Хроникадан келажакка»
республика кинолекторияси Қозоғистоннинг замонавий тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи
ҳужжатли фильмларни оммалаштиришга қаратилган. Кенг кўламли маърифий лойиҳа
Президент Телерадиокомплексининг 30 йиллиги доирасида амалга оширилмоқда.
Намойишлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилади. Улар 25 сентябрь куни
Алматида якунланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

