Бельгия пойтахтида Марказий Осиё маданияти намойиш қилинди

Бельгия пойтахтида Марказий Осиё маданияти намойиш қилинди

Унда картиналар, ҳунармандлар ясаган буюмлар, миллий либослар, маиший буюмлар намойиш қилинди. Бундан ташқари, меҳмонлар Буюк дашт куйларини тинглади, минтақадаги беш мамлакат миллий таомларидан баҳраманд бўлди. Тадбир минтақа ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Европа Иттифоқи махсус вакили Терри Хакала таъкидлашича, беш давлат халқлар ҳамжиҳатлиги, умумий манфаатларни англаш, қўшма лойиҳалар ҳамда уларни рўёбга чиқаришдаги якдиллиги билан кучли.

Люк Девинь, Европа ташқи алоқалар хизматининг шарқий Европа ва марказий осиё бўйича бошқарувчи директори ўринбосари:

- Қозоғистон кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган минтақадаги дастлабки давлат. Шу маънода, Қозоғистон минтақада Европа Иттифоқининг энг йирик ҳамкори сифатида муҳим ўрин тутади. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё муносабатларининг келажаги порлоқ. Ташкилот билан бевосита алоқа ўрнатишга интилаётган Қозоғистонни алоҳида тилга олиш керак. Биз янги геосиёсий воқелик ичидамиз. Қатор чорловлар бор. Шунинг учун кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтирамиз. Биз Президент Тўқаев демократик, самарали ва ҳуқуқий давлат - Янги Қозоғистон барпо этиш учун ўтказаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз.

Қадимий Ипак йўлида жойлашган Марказий Осиёнинг улкан савдо-иқтисодий ва маданий алмашинув тугуни сифатида тутган улкан салоҳияти ҳам эътибордан четда қолмади.

Стефано Саннино, Европа ташқи алоқалар хизмати бош котиби:

- Европа Иттифоқининг минтақа билан муносабатлари юқори даражада. Биз бу ришта янада фаол ва сермазмун бўлиши учун интиламиз. Марказий Осиё – сиёсий-иқтисодий ҳамкор, жаҳонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда стратегик шерик сифатида аҳамиятли. Қозоғистон сиёсий-иқтисодий жиҳатдан ўта муҳим давлат. Икки томонлама ва Марказий Осиё минтақаси билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришни истаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси