Яқиндагина Гиннес рекордлар китобидан жой олган «Дунё манзараси» деб номланган арт-лойиҳа илк маротаба мамлакат Миллий музейида тақдим этилди. Дубайда бўлиб ўтган ЭКСПО кўргазмаси чоғида мазкур полотно устида 190 дан зиёд мамлакатдан икки мингдан кўпроқ одам ишлаган. Шу тариқа, картина кўпсонли одам иштирок этган, мўйқалам занжир бўйлаб қўлдан-қўлга ўтган лойиҳа сифатида рекорд ўрнатди. Бир неча ой ичида бу тадбирда бутун дунёдан таниқли маданият, санъат, спорт, бизнес ва сиёсат вакиллари иштирок этди. Сентябрь ойида ўзига хос ушбу асар БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида намойиш қилинган. Яқин вақтда полотно Алматидаги Қастеев музейида, шунингдек, Абу-Даби ва Шаржада кўргазмага қўйилади.
Даут Шайхисламов, лойиҳа муаллифи:
- Ғоя менга тегишли, пандемиядан кейин барча давлатларни қандай бирлаштириш мумкинлигини кўп ўйладим. Асар нусхаси халқаро космик станцияга олиб чиқилди, мана ўша экспонат картинанинг ўнг тарафида турибди, шуниси қизиқки, ушбу нусхани ўгириб қарасангиз, космонавтнинг ишга оид ҳужжатини кўрасиз. Картинада машҳурлардан афсонавий боксчи Рой Жонс қўл излари бор. Бу - бизнинг режиссёр Тимур Бекмамбетов, Байғали Серкебаев, Голливуд актёри Риз Ахмед.
Абдумалик Сарманов таржимаси.