Бешбармоқ, қази-қарта, сирне, қимиз, бўғирсоқ, тариқ... Қозоқ миллий ошхонаси ранг-баранглиги билан хорижлик туристларни ром этяпти. Экспертлар фикрича, айнан кулинария анъаналари ўзига хос мазали таом шинавандаларини
жалб қиляпти. Саёҳатчилар янги
турдаги емакларни татиб кўриш, маҳаллий халқ меҳмондўстлигини кўриш учун ҳам
ташриф буюряпти. Шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ҳам қизиқиш билдиряпти. Улар кўпроқ Астана, Алмати ва Чимкент кафе-ресторанларига ташриф буюради.
Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:
- Қозоғистон миллий
ошхонаси ва анъаналарини қайта тикларкан Қозоғистон маданият, шу жумладан, турли емаклардан таассурот олишни
истаган туристларни
ўзига чорлайди. Жаҳон оммавий ахборот воситалари, медиаси неономад ошхонаси ҳақида
ҳикоя қила бошлагани ҳам бежиз эмас. Ўтган йили «Нью-Йорк Таймс» замонавий номад ошхонаси маҳсулоти таклиф
этаётган бир қанча масканларни кўрсатиб ўтди ва уларни тавсия қилинган
йўналишларга киритди. Жорий йилда «СNN Тревел» Қозоғистон гастрономияси истиқболлари
ҳақида ёзди. Бу йўналиш Хитой медиаси учун ҳам қизиқарли.
Абдумалик Сарманов таржимаси

