Хитойнинг Циндао шаҳрида «Хитой – Марказий Осиё» биринчи форуми ўтказилади

Хитойнинг Циндао шаҳрида «Хитой – Марказий Осиё» биринчи форуми ўтказилади

Циндао шаҳрида ўтказиладиган «Хитой – Марказий Осиё» биринчи саноат-инвестиция форумида сиёсатчилар, бизнесменлар, экспертлар ушбу масалаларни муҳокама қилади. Томонлар биринчи навбатда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда узлуксиз юк оқимларини йўлга қўйиш ниятида. Бундан ташқари, Хитой ва Марказий Осиёдаги ҳамкасблар саноат ва илмий кластерлар яратиш, «яшил» технологияларни ривожлантириш ниятида. Ушбу соҳаларга эса инвестиция керак.

Қуаниш Амантай, Kazakh Invest миллий компаниясининг хитойдаги бош вакили:

- Бугун биз Форум доирасида иштирокчиларни Қозоғистоннинг инвестициявий салоҳияти билан таништирдик. Унда қатор маҳаллий компаниялар, шунингдек, бошқа минтақалардан келган бизнес вакиллари қатнашди. Форум доирасида уларнингг бир қанчаси билан учрашдик. Ташкилотчилар таъкидлашича, мазкур анжуман мунтазам ўтказиладиган тадбирлар қаторига киритилади. Фикримизча, у Қозоғистон учун инвестициялар жалб этишга имконият берувчи яна бир ажойиб майдончага айланади.

Бундан ташқари, иштирокчилар «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасида озиқ-овқат ишлаб саноати, иқлим ўзгариши масалаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Жадал ўсаётган яна бир йўналиш – транспорт алоқаси. Минтақа жойлашишига кўра Хитойни Европа билан боғловчи темирйўл экспрессининг асосий ҳалқасига айланиши мумкин. Савдодаги ҳамкорлик минтақавий алоқаларни кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, расмий маълумотларга кўра, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари  ўртасида товар айланмаси ўтган йили 70 миллиард доллардан ошди. Экспертлар таъкидлашича, 2021 йилга нисбатан 40 фоиз, 30 йиллик даврда 100 марта кенгайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси